LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 6-2018, 3/ққ, 2-мҳ, 9-ққ, 10 ва 65-сонли «Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1832-2, 03.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-805-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастурининг 46-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 30 майдаги 157, 21/ҚҚ, 23, 01-08/1750, 54, 56-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастурининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 56-модда) 46-бандига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (бундан кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низом таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатларини тартибга солади.
2. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида шериклик муносабатларининг йўлга қўйилиши малакали кичик мутахассис кадрларни тайёрлаш ва битирувчиларни иш ўринлари билан таъминлашдан иборат.
3. Ўқувчиларнинг амалиёти ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Корхоналар ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро шериклик тўғрисида шартнома тузилади. Шартномада амалиёт ўтказиш, корхоналар томонидан зарур йўналишлар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш учун битирувчиларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи буюртмалар ва бошқа талаблар кўзда тутилади.
а) меҳнат бозори талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш;
б) таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграцияни шакллантириш;
г) амалиёт ўташни давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ташкил этиш ва битирувчиларни мутахассисликларига мос иш жойлари билан таъминлаш.
а) ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган касб-ҳунар таълимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш;
в) малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш учун таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш асосида шахсни ҳар томонлама ривожлантириш;
д) корхоналардаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда интеграциялашган замонавий ўқув-лаборатория ва амалиёт базаларидан самарали фойдаланиш.
а) шерик корхоналар буюртмасида кўрсатилган йўналишлар бўйича давлат таълим стандартлари талаблари даражасидаги малакали кичик мутахассислар тайёрлаш;
б) шерик корхоналарнинг таклифларига мувофиқ ўқув режа ва дастурларга ўрнатилган тартибда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
в) амалиётларни ўтказиш жадвали ва амалиётлар ишчи дастурини намунавий дастур асосида шерик корхоналарнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш, корхоналар билан келишиш ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида тасдиқлатиш;
г) ўқувчиларнинг шерик корхоналардаги ички меҳнат тартиби, меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
а) таълим муассасалари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини дастур талаблари даражасида юқори савияда ўтказилишини таъминлаш;
б) амалиёт ўташ даврида ўқувчиларни амалиёт дастурида кўзда тутилган ишларни бажаришлари учун етарли иш ўрни, асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари ҳамда махсус иш кийими ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
в) таълим муассасаларида касбий тайёргарлик жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарнинг тажрибали ва малакали ходимларини амалиётлар ишчи дастурларини ишлаб чиқишда, илмий-амалий семинарларда ҳамда битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлари ҳимоясида фаол иштирок этишини таъминлаш;
г) амалиёт ўташ жараёнида фаол иштирок этган ва яхши кўрсаткичларга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш;
д) ўқувчиларнинг амалиётига корхона томонидан раҳбар этиб тайинланган ходимларга ўрнатилган тартибда корхонанинг ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча устама ҳақи тўлаш;
е) шериклик тўғрисидаги шартномага мувофиқ буюртмада кўрсатилган йўналишлар бўйича таълим муассасалари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш.
Ўқув амалиёти ўқувчиларнинг умумкасбий ва махсус фанларни чуқур ўзлаштиришлари, танлаган мутахассисликлари бўйича дастлабки малака ва кўникмаларни эгаллашлари учун ўтказилади;
Ишлаб чиқариш амалиёти шерик корхоналар фаолиятини ўрганиш асосида махсус фанларни ўқитиш жараёнида эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тизимлаштириш мақсадида ўтказилади;
Диплом олди амалиёти таълимнинг якунловчи босқичи бўлиб, ўқувчиларнинг дастлабки касбий тажрибаларга эга бўлишлари, бўлажак мутахассиснинг мустақил фаолият кўрсатиши учун касбий тайёргарлик даражасини текшириш ва битирув малакавий ишига маълумотлар йиғиш учун шерик корхоналарда ўтказилади.
10. Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари таълим муассасаларидаги ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари, цех ва ўқув-тажриба хўжаликларида ўтказилиши мумкин.
11. Таълим муассасалари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари барқарор ишлайдиган шерик корхоналарда икки томонлама тузилган шартнома асосида амалиёт ишчи дастурига мувофиқ ўтказилади.
12. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларига раҳбарлик қилиш учун таълим муассасалари ва шерик корхоналардан амалиёт раҳбарлари тайинланади.
13. Ўқувчилар шерик корхоналарга амалиётчи сифатида қабул қилинган вақтдан бошлаб, уларга корхонада ўрнатилган ички тартиб ва меҳнат муҳофазаси қоидалари татбиқ этилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 декабрдаги 439-сонли «Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, ўқувчилар томонидан ишлаб чиқариш амалиёти даврида бажарилган ишларга тегишли малака даражасидаги ишчиларнинг ойлик маошларига белгиланган коэффициентлар, қўшимча тўловлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги меъёрлар, нархлар, ставкалар (маошлар) бўйича ҳақ тўланади.
15. Амалиёт ўташ вақтида ўқувчиларнинг иш вақти муддатини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгилаш ва «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати»да (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040) кўрсатилган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Таълим муассасалари битирувчилари ўзаро шериклик шартномасига асосан шерик корхоналар томонидан «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари — ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши учун лавозим, касблар рўйхати»га (2006 йил 18 октябрь, рўйхат рақами 1631) мувофиқ иш билан таъминланадилар.
17. Шартномада кўрсатилган ўқувчилардан ташқари амалиёт даврида фаол иштирок этган ҳамда ўзини малакали мутахассис сифатида намоён қилган ўқувчилар ҳам шерик корхоналарнинг тавсиясига асосан, таълим муассасасини тугатганларидан сўнг, ишга қабул қилиниши лозим.
19. Мазкур Низом талабларини бузган томонларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.