Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг ядросиз йўлини тутишга ва ядро қуролини тарқатмаслик қоидаларига содиқлигини тасдиқлаб қарор қилади:
Ядро қуролига эга бўлмаган давлат сифатида 1968 йил 1 июлда тузилган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномага қўшилинсин.