Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага* мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (2007 йилги версия)га мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.