Ўзбекистон Республикаси билан Куба Республикаси ўртасида
ҚЎШМА Декларация
ДИПЛОМАТИК МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА
2006 йил 13 март, Тошкент
(2006 йил 13 мартдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Куба Республикаси Ҳукумати, иккала мамлакат халқлари ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка ўзаро ёрдам бериш истагини билдириб,
ҳар бир давлатнинг сиёсий тизимини ва суверенитет, ҳудудий яхлитлик, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, ички ишларга аралашмаслик принципларини ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида эътироф этилган халқаро ҳуқуқнинг бошқа принципларини ҳурмат қилиб,
дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларга ёрдам беришига ишонч ҳосил қилиб,
Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йилнинг 18 апрелидаги Вена конвенцияси ва Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена конвенциясининг мақсадлари ва принципларига мувофиқ,
ушбу Қўшма Декларация имзоланган санадан эътиборан Ўзбекистон Республикаси билан Куба Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилдилар ва иккала давлат пойтахтларида дипломатик ваколатхоналар очишни таъминлаш учун қулай шароитлар яратиб бериш истагини билдирадилар.
Ушбуни тасдиқлаб, ўзларининг муносиб Ҳукуматлари тарафидан тегишли равишда ваколатланган имзо чекувчи вакиллар ушбу Қўшма Декларацияни имзоладилар.
2006 йил 13 мартда Тошкент шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, испан ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)

(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2006 й., 1-2-сон)