Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
РЕСПУБЛИКА САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1-ИЛОВА
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органининг тузилмаси

2-ИЛОВА
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ижро этувчи органнинг вазифалари ва функциялари

III. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини таъминлаш учун Ижро этувчи органнинг вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

IV. Ижро этувчи органнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

V. Ижро этувчи орган фаолиятини ташкил этиш

VI. Ижро этувчи органни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш

3-ИЛОВА
2008 йилда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказишга доир комплекс тадбирлар

Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2009
Ҳужжат 11.04.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини мунтазам асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳамда унинг Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Т/рТадбирлар номиМасъулларБажариш муддати
I. Асосий ташкилий ва тайёргарлик тадбирлари
1.1.Қуйидагилар:
— мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар;
— мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўзлаштириши учун истиқболли бўлган импорт қилинадиган товарлар;
— импорт қилинадиган товарларга ўхшаш товарлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш учун ишлаб чиқариш ва технология ресурсларига эга бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни Интернет тармоғига жойлаган ҳолда маълумотлар базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш
Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиСайт ишини 2008 йил июнь ойидан бошлаб ишга тушириш (ҳар йили янгилаш)
1.2.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига қатнашиш учун тақдим этиладиган буюртманома шаклини ва зарур ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида тарқатишТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи 2008 йил 1 август
1.3.Маҳсулот етказиб беришга шартномалар, шунингдек шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан баённома-мўлжаллар тузиш тартибини ва шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 май
1.4.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш тадбирларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлашТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 5 сентябрь
1.5.Корхоналар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, кичик бизнес субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари рўйхатини тузишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 15 сентябрь
1.6.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўйича таклифномалар ва материалларни тайёрлаш ва жўнатишТашкилий қўмита, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил сентябрдан бошлаб
1.7.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналарнинг стендларини тайёрлаш ва уларнинг жойлаштирилишини келишиш, стендларни жойлаштириш ва расмийлаштириш юзасидан шартномалар тузишТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 5 сентябрь
1.8.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишнинг кундалик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 октябрь
1.9.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини очиш ва ёпиш маросими сценарийсини тайёрлаш, ярмаркани ўтказишнинг кундалик дастурини тасдиқлашТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 октябрь
1.10.Вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдимотларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун тақдимотлар қатнашчиларига тақдим этишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 октябрь
1.11.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига бориши жадвалларини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ишлаб чиқиш ва келишишТашкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 октябрь
1.12.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига боришини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ташкил этишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида
1.13.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтиши давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини ҳисобга олишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида
1.14.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини таҳлил қилишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиДоимо
II. Кўргазма павильонларини тайёрлаш ва қатнашчиларни уларга жойлаштириш
2.1.Қатнашчи корхоналар ва ташкилотларнинг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини ва стендлари эскизларини ишлаб чиқиш ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органига тақдим этишВазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ишчи органи2008 йил 10 сентябрь
2.2.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини, стендлари эскизларини ва уларни жойлаштириш режасини келишишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 15 сентябрь
2.3.Тадбирларни ўтказиш учун павильонлар ва мажлислар залини тайёрлашТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин
2.4.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари стендларини ўрнатиш ва безашРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналар, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан 3 кун олдин
III. Асосий тадбирлар ўтадиган жойларни тайёрлаш
3.1.Атроф ҳудудни, павильонлар ва мажлислар залини ободонлаштириш«Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖДоимо
3.2.«Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ павильонлари ва мажлислар залининг электр таъминоти, ёритиш, кондиционерлаштириш тизимларини тайёрлаш«Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин
3.3.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш«Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасиДоимо
3.4.Саноат корхоналарига борилган вақтда Тошкент шаҳрида ва шаҳар атрофида транспорт ҳаракати хавфсизлиги чораларини таъминлашТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасиКорхоналарга бориш вақтида
3.5.Саноат ярмаркаси ишлари даврида қатнашчилар, шартномалар ва баённома-мўлжалларни рўйхатга олиш жойларини, шунингдек матбуот марказини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва инфратузилма билан жиҳозлаш (компьютер, принтер, нусха кўпайтириш асбоблари, факс, Интернет ва ҳоказолар.)Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин
3.6.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг овқатланишини ташкил этиш«Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида
3.7.Тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини ташкил этишТошкент шаҳар ИИББРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида
IV. Тадбирлар ўтказилишини ахборотлар билан таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш
4.1.«Ўзбекистон Республикасининг саноат маҳсулотлари» каталогини тайёрлаш, чиқариш ва тарқатишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил 1 октябргача
4.2.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида (шу жумладан электрон ОАВда), Тошкент шаҳри кўчаларида расмийлаштириш ва жойлаштиришТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил сентябрь ойидан бошлаб доимо
4.3.Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот конференцияларини ташкил этиш ва ўтказишТашкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органиРеспублика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишигача ва уларни ўтказиш даврида
4.4.Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилишини, унинг мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи2008 йил сентябрь-октябрь

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази