LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасининг улгуржи сотиш нархида қўшилган қиймат солиғи суммасини счёт-фактураларда ажратиб кўрсатган ҳолда сотилади».