LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли Фармони қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча турдаги мактаблар ўқитувчилари, болалар уйлари тарбиячиларига бериладиган қўшимча имтиёзлар, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги ПФ-93-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.