Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида Халқаро фуқаро авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига ёшга оид чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган стандартлари ва тавсия этилган амаллар (Чикаго Конвенциясининг 1-иловасига киритилган 167-тузатиш) талабларини Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида жорий қилиш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркиби учун касбий фаолиятни амалга оширишда бериладиган рухсатга қуйидаги чегаралар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
65 ёшга тўлган учувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга;
экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи 60 ёшга тўлган ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 мартдаги 42, 10-қ/қ, 16-сонли қарори (рўйхат рақами 1762-1, 27.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1762-1/0946-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 17 майдаги «Олтмиш ёшга тўлган авиация ходимларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси ҳаво кемаларининг экипаж аъзолари вазифаларини бажаришда касбий фаолиятини амалга оширишга рухсат этишни чегаралаш тўғрисида»ги қарори (2001 йил 19 июнь, рўйхат рақами 1042) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан келишилган.