Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
АҲОЛИНИ МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИГА АЪЗО БЎЛГАН ДАВЛАТЛАР ҲУДУДИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ, ВАКЦИНА ВА БОШҚА ИММУНОБИОЛОГИК ДОРИЛАР, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ (АШГАБАТ, 1993 ЙИЛ 24 ДЕКАБРЬ) ДЕНОНСАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган
1-модда. Аҳолини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар ҳудудида ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари, вакцина ва бошқа иммунобиологик дорилар, тиббий буюмлар ва тиббий техника билан таъминлаш тўғрисидаги Битим (Ашгабат, 1993 йил 24 декабрь) денонсация қилинсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 декабрь,
ЎРҚ-131-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 510-модда)