Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР

ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ

ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш ТАРТИБИ

Ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш ТАРТИБИ

1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

КИРИШ СИНОВЛАРИ

КИРУВЧИЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

МАГИСТРАТУРАДА ЎҚИШ МУДДАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР

ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ

ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2010
Ҳужжат 12.07.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларга мувофиқ 1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига қабулни уюшқоқлик ва тартибли равишда ташкил этиш, қобилиятли ёшларни адолатли танлов асосида саралашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қaрор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар 1 ва 2- иловаларга* мувофиқ икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда, тест синовларида улар, тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшиш имтиёзи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 1999 йил 2 июндаги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига талабаларни қабул қилиш тартиб ва қоидаларини белгилайди.
7. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова)* олиб бориладиган ўрта махсус таълим муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Хорижий фуқаролар ўрта махсус таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов контракт асосида қабул қилинадилар.
12. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага* мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси томонидан ўтказилган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус таълим муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази