21.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1740
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 21.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1740
Кучга кириш санаси
01.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2018
Ҳужжат 12.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 январдаги 21-сонли «Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ ҳамда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон савдони ривожлантириш мақсадида қарор қиламиз:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 январдаги 21-сонли «Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш талабларини белгилайди.
2. Электрон тижоратда контрактлар ва электрон тижоратни расмийлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ электрон ҳужжатларнинг бошқа намунавий шакллари мазмуни ва шакли бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (2006 йил 3 июль, рўйхат рақами 1588) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
14. Банкдан ташқари тизимда чакана тўловларни амалга оширишда мазкур Низомнинг 11-бандда кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар талаб қилинади:
15. Электрон тижорат ташкилотчиси тўғрисида ахборот ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган маълумотларга қўшимча равишда электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини ўз ичига олиши керак.
16. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган, электрон процедураларни таъминлаш бўйича битим томонларига хизмат кўрсатувчи давлат ва бошқа нодавлат муассаса ва ташкилотлари тўғрисидаги ахборот ўз ичига хизматлардан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда — лицензия мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни (лицензия рақами, амал қилиш муддати, лицензияловчи органнинг номи) олиши керак.