1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги 740-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413, 418-моддалар; 2006 йил, № 12, 658-модда) 4-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«я1» кичик бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «фойдаланиш харажатлари» деган сўзлар тегишинча «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «мажбурий бадалларни тўлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«я2» кичик бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«я3» кичик бандидаги «коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатлари тўлови бўйича» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» деган сўзлар тегишинча «коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«я4) нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда»;
«ф» кичик бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «фойдаланиш харажатлари» деган сўзлар тегишинча «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «мажбурий бадалларни тўлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«х» кичик бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ц» кичик бандидаги «коммунал хизмат, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатлари тўлови бўйича» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» деган сўзлар тегишинча «коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ч) нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда»;
3-банднинг «т» кичик бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «фойдаланиш харажатлари» деган сўзлар тегишинча «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «мажбурий бадалларни тўлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда) 25-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчилар коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 110-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 10-модда иккинчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошисидаги «уй-жой мулкдорларининг ширкатларига» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-модда иккинчи қисмининг йигирма бешинчи хатбошисидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаролар коммунал хизматлар ҳақини ва мажбурий бадалларни банк муассасаси орқали ҳисоб-китоб қилиб, тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги 158-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 12, 413, 418-моддалар; 2007 йил, № 4, 168-модда) 24-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи