25.02.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ 1996 ЙИЛ 15 АВГУСТДАГИ 164-РАҚАМЛИ ФАРМОЙИШИНИНГ КОНСТИТУЦИЯГА МОСЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Раис Б. Эшонов, судьялар О. Эрнязов, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановдан иборат таркибда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг 1996 йил 15 августдаги 164-рақамли фармойишининг Конституцияга қанчалик мослиги тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалани кўриб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов, Г. Пиржановнинг Сурхондарё вилояти ҳокимининг 1996 йил 15 августдаги 164-рақамли фармойишининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қанчалик мослигини текшириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ташаббуси асос бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузачи судья Г. Пиржановнинг ахборотини эшитиб ва иш материалларини текшириб, Конституциявий суд қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан 1996 йил 15 августда қабул қилинган 164-рақамли фармойишда «Сурхондарё» номли ранг китоб-альбомни тайёрлаш ва чоп этиш мақсадида унга боғлиқ харажатларни қоплаш учун Денов пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятига 200 (икки юз) тонна «Прима» момиғини ажратиб, Новосибирск қоғоз комбинатига юбориш таклиф қилинган. Комбинат эса ўз навбатида, 110 минг АҚШ долларини Финляндиядаги фирмага тўлаши кўзда тутилган. Шу муносабат билан Сурхондарё вилоят ҳокими пахта тайёрлаш ҳиссадорлик жамияти зиммасига 5.800 минг сўм пул маблағини ҳомий ташкилот ва корхоналар ҳисобидан тўлаш мажбуриятини юклаган. Шундай қилиб, ҳиссадорлик жамиятининг ўз маблағидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи очиқдан-очиқ бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 113-моддасида: Давлат акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди. Жамиятнинг хўжалик ва бошқа фаолиятига давлат органлари ва бошқа органларининг аралашишига йўл қўйилмайди, деб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокими ҳиссадорлик жамиятининг хўжалик ишларига аралашиб, ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга кўра ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилиб, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти ҳокимининг 1996 йил 15 августдаги 164-рақамли «Сурхондарё» номли рангли китоб-альбомни тайёрлаш ва чоп этиш тўғрисидаги фармойиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ эмас деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор қатъий, унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 25 февраль
(«Халқ сўзи» газетаси, 26 февраль 1997 й., 43 (1560)-сон)