1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 4, 157-модда) 19-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга».
LexUZ шарҳи