Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этишга ҳамда уларга ўсмирлар ва ёшларни жалб этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш, қимор бизнесининг ривожланиши салбий оқибатларининг олдини олиш, ноқонуний қимор ўйинлари ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб киришга йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки, ноқонуний тарзда қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ўйин анжомлари, шу жумладан ўйин автоматлари, ўйинда ставка ва ютуқ бўлган бойликлар, шунингдек бундай ўйинларда қатнашиш натижасида олинган бошқа даромад белгиланган тартибда олиб қўйилади ва давлат даромадига ўтказилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратураси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда республика ҳудудида тақиқланган қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишнинг, шунингдек уларга балоғатга етмаганларни жалб қилишнинг олдини олиш юзасидан доимий иш олиб борсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш, уларга балоғатга етмаганларни жалб қилганлик, шунингдек бундай ўйинларни ташкил этиш учун телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатганлик, дастурий таъминотни нашр қилганлик, кўпайтирганлик, тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» бўлими учинчи хатбошидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда):
в) Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Низомнинг номидаги ва 1-банддаги «ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин», «ставкалар қабул қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи ва саккизинчи хатбошидаги «ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни» сўзлари чиқариб ташлансин;
«в) пассив ва актив лотереяларга бўлинадиган сонли лотереялар. Пассив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс сонлар, белгилар ёки бошқа қайдлар комбинацияси олдиндан кўрсатилган ўйин билетини белгиланган қиймати бўйича сотиб олади. Актив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс махсус бланкада ёки бошқа йўл билан йўл қўйиладиган натижалар йиғиндисидан тиражнинг мумкин бўлган натижасини танлайди, у ўйин ташкилотчиси томонидан танланган вариантлар рўйхатдан ўтказилгандан ва вариантларга мувофиқ келувчи тиражда қатнашишнинг қиймати тегишли вариант бўйича тўлангандан кейин лотерея қатнашчисига айланади.
Сонли лотереялар тиражи сонлар, белгилар, бошқа қайдларни ёки уларнинг комбинацияларини тасодифий танлаш йўли билан, шунингдек Шартларда назарда тутилган у ёки бу воқеалар натижасида амалга оширилади. Сонли лотереялар тиражининг телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилмасдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Сонли лотереялар бўйича ютуқли билетлар, шунингдек тегишли ютуқлар миқдори тираж натижаларининг ўйин билетларида белгиланган натижаларга тўлиқ ёки қисман мос тушишига қараб аниқланади».
«ж» кичик бандидаги «ёки бошқа ўйинлар ўтказиш, ставкалар қабул қилинган ёки гаровлар тузилган воқеалар натижаларини аниқлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
«сонли лотереялар тиражи ўтказилишини тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилиш юзасидан телевидение билан тузилган шартномалар нусхалари»;
«Лотереялар рекламасида балоғатга етмаган шахсларнинг реклама қилинаётган лотереяда қатнашишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш мавжуд бўлиши керак»;
учинчи хатбошидаги «(ёки қабул қилинган ставкалар, танланган комбинациялар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Лотереялар ҳамда таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловада:
илованинг номидаги ва I бўлимнинг 4-бандидаги «ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг «а» кичик бандидаги «ставкаларни қабул қилиш», «ставкаларни қабул қилганлик» сўзлари чиқариб ташлансин;
Лотереялар ҳамда таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловада:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда):
а) Низомнинг номидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1 ва 4-бандлардаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
Низомнинг номидаги, 1—8, 13, 33–бандлардаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«б» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «тотализаторларда ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қабул қилинаётган ставкалар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга илованинг номидаги ва тадбирлар устунидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 2 августдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 39-модда) номи ва матнидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошидаги «тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар» сўзлари чиқариб ташлансин.