Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низом III бўлимининг 5-бандидаги «молия органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):
10-банддаги «харажатлар гуруҳига бўлмасдан битта сумма билан» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. БТСЁ қишлоқ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳисобот йилининг охирида БТСЁ муассасалари ҳисоб рақамларида қолган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади»;
9-банддаги «харажатлар гуруҳи бўйича бўлмасдан битта суммада» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. БТСЁ ШЭ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади»;