Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБОТИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 6 ИЮЛДАГИ 318-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сон қарори)» қарори билан ўз кучини йўқотга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ-614-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатининг эллик олтинчи позициясига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«Номи» устунига «ахборотни техник ва криптографик муҳофаза қилиш воситалари» сўзлари қўшилсин;
«ТИФ ТН» устунига «8540-:-8540 89 900» рақамларидан кейин «8543 89 950» рақамлари қўшилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 11 июнь,
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 250-модда)