Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2004 йил 5 июндаги 1/263, 6, 9/576, 1/4/6-211, 01-8/1361-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2004 йил 2 июль, рўйхат рақами 1381 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 26-сон, 311-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.