Қуйидагилар наслчиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш;
селекция жараёнида фойдаланиладиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши аниқ ҳисобга олинишини, маҳсулдорлигини, типи ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишини таъминлаш;
маҳсулот етиштириладиган подаларда ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини ошириш ҳамда сермаҳсул ҳайвонларни жадал кўпайтириш;
наслчилик — селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш, наслли маҳсулот (материал) етиштириш ва ундан фойдаланиш;
наслдор ҳайвон — келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
наслли маҳсулот (материал) — наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;
генофонд (кам сонли) зот — муайян зотга мансуб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги кам учрайдиган ҳайвонлар гуруҳи;
наслдор ҳайвонлар ва наслдор подаларни давлат рўйхатига олиш — келиб чиқишини аниқлаш ва маҳсулдорлигини белгилаш мақсадида наслдор ҳайвонлар ҳамда наслдор подалар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш;
сертификат — наслдор ҳайвоннинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини, шунингдек уруғ ёки эмбрионнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат.
Наслдор ҳайвонлар — қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, ёввойи ҳайвонлар (бундан буён матнда ҳайвонлар деб юритилади) ва уларнинг наслли маҳсулоти наслчилик объектлари ҳисобланади.
Наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар ва хўжаликлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат-синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар — наслли маҳсулот эгалари наслчилик субъектлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида наслчилик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилишни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси амалга оширади.
Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланади.
Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилишни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг бошлиқларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинлайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
наслчиликни ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этади;
наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини тегишинча давлат китобида ва давлат регистрида рўйхатга олади;
наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш шартларини белгилайди;
индивидуумлари наслдор ҳайвон сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар турларининг рўйхатини белгилаб қўяди;
наслчиликни давлат йўли билан рағбатлантириш, селекция мақсадлари учун фойдали қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг кам сонли ва йўқ бўлиб бораётган зотлари генофондини сақлаб қолиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади;
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари:
селекция мақсадлари учун фойдали чорва молларнинг кам сонли ва йўқ бўлиб бораётган зотлари генофондини сақлаб қолиш юзасидан таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспектори ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг бошлиқлари айни вақтда вилоятлар ва Тошкент шаҳар чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ўзбекистон Республикасининг чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспектори, чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
идоравий мансублигидан қатъи назар, наслчилик ташкилотларига монеликсиз кириш ва улардан зарур ахборотларни олиш;
наслчилик ташкилотларига қоида ва нормаларни бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
қоида ва нормаларни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда наслли маҳсулотни (материални) реализация қилишни тўхтатиб қўйиш;
ҳайвонлар селекцияси, наслли маҳсулотни (материални) такрор кўпайтириш соҳасида янги технологияларнинг ва биотехнология усулларининг қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сертификатсиз реализация қилиниши ва бошқа тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
наслчиликни ривожлантиришга қаратилган куч-ғайратларни бирлаштириш мақсадида ҳайвонларни урчитиш бўйича уюшмаларга, жамиятларга кириш, наслчилик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
наслли маҳсулот (материал) савдо-кўргазмаларида (кимошди савдоларида), кўргазмалари ва кўрикларида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
наслчилик ресурслари яхшиланишини, сақланишини, такрор кўпайтирилишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашлари;
ҳайвонлар маҳсулдорлиги ҳисоб-китобини юритиш, типи бўйича таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш ва уларни ўз маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларини бажаришлари;
хўжаликни аттестациядан ўтказиш, наслдор эркак ҳайвонларни апробация қилиш учун ва такрор кўпайтириш мақсадида улардан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциясига тақдим этишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтиришга рухсат этилган наслдор эркак ҳайвонлардан фойдаланишлари, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шарт-шароитда тайёрлашлари, идентификациялашлари ва сақлашлари;
Наслли маҳсулот (материал) давлатнинг, наслдор ҳайвонларни урчитиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланаётган юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин.
Наслдор ҳайвонлар селекциясида эришилган ютуқларнинг натижалари интеллектуал мулк объекти ҳисобланади, уларга муаллифлик ва улардан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини давлат рўйхатига олиш тегишинча давлат наслдор ҳайвонлар китобида ва давлат наслчилик регистрида қайд этиш орқали амалга оширилади.
Давлат наслдор ҳайвонлар китоби тўғрисидаги низом ва давлат наслчилик регистри тўғрисидаги низом Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулот (материал) наслчиликнинг белгиланган стандартлари, нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштириш наслдор ҳайвонларнинг келиб чиқишини, маҳсулдорлигини, уларда генетик нуқсонлар йўқлигини, шунингдек уруғ ёки эмбрионларнинг келиб чиқиши ва сифатини аниқлаш ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштириш давлат наслчилик хизматининг тегишли органлари томонидан «Ўздавстандарт»да аккредитация қилинган селекция марказлари, чорвачилик назорат-синов станциялари, ипподромлар, сут, жун сифатининг селекция назорати лабораториялари ва иммуногенетик экспертиза лабораториялари иштирокида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартибини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслчилик хўжаликларининг ҳаммаси ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисобида амалга оширади қонун ҳужжатларида ва белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслчилик бўйича давлат тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Наслчиликни илмий жиҳатдан таъминлашни Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалик фанлари академияси ҳамда илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг селекция марказлари амалга оширадилар, улар давлат наслчилик хизмати ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни ишлаб чиқадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳайвонлар ва паррандаларнинг мавжуд зотлари, типлари, линиялари ҳамда кроссларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, наслчилик ресурслари генофондини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга доир селекция-генетик дастурларини;
селекция жараёни самарадорлигини ошириш, ҳайвонларни такрор кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш усуллари ва йўлларини;
наслли маҳсулотни (материални) баҳолаш ва генетик назорат қилиш учун услубиётлар, техника воситалари ва назорат-ўлчов асбоб-ускуналарини;
тамғаланган ёки ҳайвоннинг келиб чиқишини аниқ идентификация қилиш имконини берадиган бирон-бир бошқа йўсинда унга белги қўйилган бўлса;
рўйхатдан ўтказилган ва унга сертификат олинган бўлса, зотни такрор кўпайтириш мақсадида фойдаланилади.
қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотларда олинган бўлса;
Наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионлари қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан бошқа шахсларга реализация қилиниши ёки ўтказилиши мумкин.
Наслли маҳсулот (материал) бонитировкаси наслчилик билан шуғулланувчи барча ташкилотларда ҳар йили ўтказилади.
Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Зотни такрор кўпайтириш учун танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар авлодининг сифати ва ўз маҳсулдорлиги бўйича текширилиши ҳамда баҳоланиши лозим.
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашни наслчилик ташкилотлари наслдор ҳайвонларнинг белгиланган маҳсулдорлик даражасига қараб ўтказадилар.
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси тасдиқлайдиган услубиётга мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.