LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилгани, уни фаол ривожлантириш учун амалий иқтисодий рағбатлар ва солиқ имтиёзлари ҳамда преференциялар яратилгани, лицензиялар бериш тизими сезиларли даражада соддалаштирилгани ва либераллаштирилгани қайд этиб ўтилсин.
Шу билан бирга аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар суст ва баъзи ҳолларда сифатсиз татбиқ этилмоқда, аудит тизимидаги ишлар ҳолати ошган талабларга жавоб бермайди, аудит ҳали бизнес самарадорлигини реал баҳолашнинг амалий воситаси бўлиб қолгани йўқ. Аудиторлик текширувлари кўп ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилади, аудит тизимининг ўзи молия бозорида ҳали етарлича ишонч қозонган эмас.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда мустақил аудит тизимини янада ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш, аудиторлик ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш усулларини қўллаш, аудиторлик текширувларининг натижалари ва холислиги учун уларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шу орқали тадбиркорлик тузилмалари томонидан уларга нисбатан ишончни ошириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида юклатилган вазифаларини бажариши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари 2008 йилнинг 1 январигача мазкур қарорда тасдиқланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомда белгиланган устав капитали миқдорларига етказиш ва фаолиятни ташкил этиш ҳамда лицензия шартлари бўйича мажбурий талабларни бажаришни таъминласин.
аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талаблари ва шартларига тўлиқ жавоб берадиган фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берсин;
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензиясини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мамлакатнинг иқтисодиёт олий ўқув юртларида ихтисослаштирилган гуруҳларни тузиш, контингентни кенгайтириш ва юқори малакали аудитор мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборот ҳақида нотўғри маълумот баён этилган аудиторлик хулосасини тайёрлаши оқибатида зиён келтиргани учун аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва аудиторлик ташкилотларининг мақоми, вазифаси, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари мустақил равишда ишлаш усуллари ва методларини танлаши;
4. Аудиторлик ташкилоти, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси, ўзининг номига эга муҳри, мустақил баланси, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
мулкдорлар, акциядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Аудиторлик ташкилотлари зиммаларига юклатилган вазифаларга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотнинг бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аудиторлик текширувидан ўтказади, шунингдек профессионал хизматлар кўрсатади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;
аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
хўжалик юритувчи субъект ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;
аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик текширувини олиб бориш даврида хўжалик юритувчи субъектга бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш ва хўжалик юритувчи субъектнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) функциясини амалга ошириш;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида халқаро аудит стандартларини қўллаш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;
аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома тузишдан аввал буюртмачининг талабига кўра аудиторлик фаолиятини амалга оширишга тегишли лицензия, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини кўрсатиши;
хўжалик юритувчи субъектнинг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида беш йилдан кам бўлмаган муддат сақланишини таъминлаши;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари мазкур субъектга зарар келтирганлигига яққол гувоҳлик берувчи ҳолатларни аниқлаган тақдирда бу тўғрида раҳбарият (мулкдор)ни хабардор қилиши ҳамда аудиторлик хулосасида тегишли равишда қайд этиши шарт. Зарур ҳолларда аудиторлик текширувининг натижаларини акциядорларга етказиш учун уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумий мажлисини чақиришни талаб қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика аудиторлар жамоат бирлашмасининг талабига кўра аудиторлик ташкилотларини мажбурий рейтинг баҳолаш учун ахборот тақдим этиши шарт.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
9. Аудиторлар назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг топшириқларига биноан фақат аудиторлик ташкилоти билан назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида тузилган шартнома асосида турли текширувларни ўтказишда мутахассислар сифатида иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Аудиторлик ташкилотлари очиқ акциядорлик жамияти шаклидан ташқари барча ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин, бунда устав капиталининг камида 51 фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг бир ёки бир нечта штатдаги аудиторларига тегишли бўлиши шарт. Аудитор ўзи ишлаётган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур аудиторлик ташкилоти ўзининг асосий иш жойи бўлган аудиторгина аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Аттестациядан ўтмаган раҳбар икки йил мобайнида аудиторлик ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас.
фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 2 нафар аудиторга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг биттаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 6 нафар аудиторга, уларнинг иккитаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.
Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида бешинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
13. Хусусий корхона шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхоналар тўғрисида», «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
14. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида», «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
16. Аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилотининг фирма номланишида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмаси мавжуд бўлиб, бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номланишлари билан айнан ўхшаш ёки бир хил бўлмаслиги керак. Аудиторлик ташкилоти бўлмаган юридик шахс, ўз номланишида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида аудиторлик фаолиятини амалга оширади. Аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилотининг масъулиятини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирдагина тузилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
18. Аудиторлик ташкилотлари битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини уч йилдан ортиқ кетма-кет ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
19. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш учун штатдаги аудиторлар ёки аудиторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган аудиторларни жалб этади.
Аудитор сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказиши натижасида келтирган зарари, тижорат сирларини ошкор этганлиги ва аудиторлик ташкилотига зарар келтирган бошқа хатти-ҳаракатлари учун аудиторлик ташкилоти олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда жавобгар бўлади.
Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун малака сертификати бекор қилинган ёки амал қилиши тўхтатилган аудиторлар бекор қилинган ёки тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил давомида аудиторнинг малака сертификатини такрор олиш учун малака имтиҳонлари топширишга қўйилмайди.
20. Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳолларида мазкур аудиторлик ташкилоти раҳбарининг малака сертификатининг амал қилиши ҳам лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатишга олиб келган қоидабузарликларга йўл қўйган ўша аудиторнинг малака сертификатининг амал қилиши ҳам тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
лицензия олиш ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорларда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;
аудиторлик ташкилотининг раҳбари лавозимига фақат шу аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудиторни тайинлаш;
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида аттестациядан ўтиши;
аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ аудиторлик ҳисоботини тузиш ва аудиторлик хулосасини бериш;
ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йилига бир марта белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш, шунингдек, аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талаби бўйича тақдим этиш;
аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгаргани тўғрисида 5 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
22. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
аудиторлик текширувларини ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилинмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисининг йўқлиги.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг текширувларидан бўйин товлаш.
23. Аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бир маротаба бузишга қуйидагилар киради:
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби юритиш, молия ҳисоботини тузиш бўйича белгиланган талабларни бузганлиги фактларининг аудитор томонидан яширилиши;
аудиторнинг малака сертификатини ўз номидан аудиторлик фаолиятида қатнашиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида, бошқа шахсга берилиши факти аниқланганда;
аудиторлик ташкилотининг штатида турган аудиторнинг мазкур ташкилотнинг тегишли рухсати (буйруғи)сиз назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар топшириғи бўйича турли текширувларни ўтказиш учун мутахассис сифатида қатнашиши.
24. Аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш талабларини мунтазам равишда бузиши аудиторлик малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади.
25. Аудиторлик ташкилотлари, аудиторлик текширувни буюртмачиси, хўжалик юритувчи субъектлар ва молиявий ҳисобот бошқа фойдаланувчилар, шу жумладан тижорат банклари, молия тузилмалари ҳамда инвесторлар олдида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахбороти ҳақида нотўғри аудиторлик хулосаларини тузиши оқибатида уларга келтирилган зарар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
26. Сифатсиз ёки батафсил бўлмаган аудиторлик текшируви натижасида хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига келтирилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
27. Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини олиб боради.
28. Аудиторлик ташкилотлари лиценция талаблари ва шартларига риоя қилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар уч йилда камида бир маротаба текшириб туради.
29 Аудиторлик ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.