LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатларини «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилсин ҳамда жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқлар ставкасини тасдиқласин.