LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда):
7-1-моддасининг иккинчи қисмидан, 23-моддаси тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидан, 23-1-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидан ва 169-моддасининг биринчи қисмидан тегишинча «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қилинган чайқовчилик (175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)», «чайқовчилик билан айбни оғирлаштирувчи ҳолатларсиз шуғулланганлик (175-модданинг биринчи қисми)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 3-модда):
78-моддасининг иккинчи қисмидан «114-моддасининг 2, 3, 4-қисмларида, 115-моддасининг 2, 3, 4-қисмларида, 116-моддасида, 117-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 118-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 119-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 119-1-моддасида, 121-моддасининг «б» ва «в» бандларида, 122-моддасининг 2-қисмида; 175-моддасининг «б» ва «в» бандларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
108-моддасининг: биринчи қисмидан «175-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларида», учинчи қисмидан «130-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида», тўртинчи қисмидан «130-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида; 175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин; ушбу модданинг бешинчи қисми «78-1» рақамидан сўнг «130» рақами билан тўлдирилсин;
379-моддасидаги «104, 114-1-моддаларида» деган сўзлар «104-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин ва «122-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда):
21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидан, 232-моддасидан, 273-моддасининг учинчи қисмидан, 278-моддасининг иккинчи қисмидан, 288-моддасининг иккинчи қисмидан, 295-моддасидан, 305-моддасининг биринчи қисмидан ва 231-моддасининг иккинчи хатбошисидан «171» рақами чиқариб ташлансин;
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексининг айрим моддаларини қўлланиш тартиби тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахбортномаси, 1993 йил, № 1, 35-модда) чиқариб ташлансин.