Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Шуҳрат» медали билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар.
2. «Шуҳрат» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Медаль билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
3. «Шуҳрат» медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Шуҳрат» медалини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан бошқа шахслар топширади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
5. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Шуҳрат» медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Шуҳрат» медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
«Шуҳрат» медали дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қотишма қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва қисман турли рангдаги эмаль берилган бўлади.
Медалнинг олд томонида кўтарилиб келаётган қуёш нурлари ичида Ўзбекистон иқтисодий қудратининг рамзи бўлган манзара бўртма йўсинда тасвирланган.
Медалнинг қуйи қисмида оқ эмаль фонида қабариқ ҳарфларда «SUHRAT» деган ёзув берилади. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томондан бўртма доира билан ҳошияланган.
Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
Медаль республика Давлат байроғи рангларидаги йўл-йўл шойи мато сирилган беш бурчакли қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Кўк, оқ ва яшил йўлларининг эни 7 миллиметрдан, қизил йўлларининг эни 1,5 миллиметр.