ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН АНИҚЛАНГАН ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР СУММАЛАРИНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДИГА ЙЎНАЛТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 29 декабрда 1651-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандини ижро қилиш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисида низом* тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
101-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
2006-52-сон
Ҳисоб палатаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
11-133-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 526-модда)