Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги ПҚ-2278-сонли «Халқаро шартномаларни денонсация қилиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси иловага* мувофиқ Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг халқаро шартномаларига қўшилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур қарор иловасида кўрсатилган халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга киргандан сўнг:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар;
Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
ПҚ-542-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 510-модда)