Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018 20.07.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 455
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Тартиби, 20.07.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 455
Кучга кириш санаси
20.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси

Давлат Мулк Қўмитаси

раисининг ўринбосари

А.Жўраев

04/14-187-сон

17.07.1998 й.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хужалиги

вазирининг ўринбосари

Х.Исханов

32-51-сон

17.07.1998 й.

«КЕЛИШИЛДИ»

«Ўзбек қорақули»

компаниясининг раиси

Б. Сайитқулов

52/03-162

17.07.1998 й.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛЛАРНИ ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ АСОСИДА ОИЛАлаРГА БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 20 июль 455-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 01/10-10/16, 46-сонли «Молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш Тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 455-1, 09.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молларни (қоракўл қўйлар) оилаларга пудрат шартномаси асосида бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сонли «Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тартиб молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга беришнинг хусусиятларини белгилаб беради ва бунда кўрсатилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 379-381 ва 631-655-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг 21-модасига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молларни оила пудратига бериш танлов асосида оила пудрати шартномасини тузиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) (кейинги ўринларда «хўжалик» деб торитилади) бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув танлов ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хўжалик аъзоларига хабар қилиши керак. Танлов тўғрисидаги хабар газета, радио, телевидение ёки бошқа ахборот воситаларида эълон бериш билан ёки бошқа шаклда хўжалик аъзоларига етказилиши мумкин. Хабарда, танловнинг вақти, жойи ва шакли, танловга қўйилаётган моллар (ҳар бир пудратчига бериладиган молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар)) ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан танловда қатнашишни расмийлаштириш, оила пудрати шартномасини туслшга бериладиган муддат ва унинг шартлари тўғрисидаги ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар танловни бирор бир сабабларга кўра бошқарув томонидан бекор қилиш зарурияти туғилса унда бошқарув ушбу ҳақидаги қарорни танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин танлов эълон қилинган шаклда маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танловда иштирок этиш истагини билдирган хўжалик аъзолари ушбу тўғрисида хўжалик бошқаруви номига ариза берадилар. Танловда қатнашиш учун ариза берган киши ўз аризасини танлов ўтказиладиган муддатдан уч кун олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризаларни қабул қилиш танлов бошланишига беш кун қолганда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молларни оила пудратига бериш бўйича хўжаликда хўжалик мутахассис ва фаоллари (ҳисобчи, иқтисодчи, зоотехник, ветврач, тафтишчи, тажрибали чўпон ва бошқалар)дан иборат махсус танлов комиссияси тузилади ва унинг таркиби бошқарув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов комиссияси аризаларни кўриб чиқишда аризачининг тегишли қишлоқ хўжалик малакасига ва иш тажрибасига эгалигини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов комиссияси танлов ўтказилган куни уғинг натижаларини эълон қилади ва угибу ҳақида тегишли баённома тузилади. Баённома бошқарув вакили ҳамда танловда ғолиб деб ҳидобланган оилалар бошлиқлари томонидан имзоланади. Ушбу баённома асосида бошкарув томонидан тегишли қарор чиқарилади. Қарорда ҳар бир танлов ғолибига берилаётган молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар) кўрсатилади. Ариза берувчиларнинг талаби қондирилмаган ҳолда эса унинг асослантирилган сабаби кўрсатилади. Моллар қонунчиликда ҳамда шартномада кўрсатилган муддатга ҳар бир оилавий пудратчига хўжаликнинг табиий шароитларини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов натижалари бўйича бошқарув қарори чиққандан сўнг танловда ғолиб деб ҳисобланган оилалар бошлиқлари билан танлов тўғрисидаги хабардор кўрсатилган муддат ичида тегишли пудрат шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оила пудрати шартномаси бўйича, оила, пудратчи сифатида шартномада белгиланган чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва уларни хўжаликка келишилган муддатларда очириш мажбуриятини олади, хўжалик эса, мазкур маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оила пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, улардан фойдаланиш шартлари (қоракўл қўйларининг наслини яхшилаш талаблари, шу жумладан совлиқлар, қўчқерлар ва қўзиларни алоҳида-алоҳида отар қилиб боқиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар ва бошқалар) билан пудратчини таъминлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган чорвачилик маҳсулотининг миқдори ва турлари, унинг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган чорвачилик маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва шартномани бекор қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг хоҳишига қўра бошқа шартлар.