2006 йил 21 майда Черногория Республикасида бўлиб ўтган референдум якунлари бўйича мазкур Республика парламенти 2006 йил 3 июнда Черногория Республикаси мустақиллиги тўғрисидаги Қарор ва мустақил Черногория Республикаси Декларациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-моддаси ва 93-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ:
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Черногория Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида музокаралар ўтказсин ва эришилган аҳдлашувларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирсин.