«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ўз вақтида ва холисона ёритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўз вақтида ва холисона ёритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакиллари вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида аккредитация қилинади.
2. Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакилларининг (кейинги ўринларда «мухбирлар» деб аталади) ҳуқуқий мақоми ва касб фаолияти принциплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ҳамда аккредитация қиладиган органларнинг низомлари билан белгиланади.
мухбир — меҳнат шартномалари ва бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари таҳририятлари учун хабарлар ва материалларни қидириш, тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш касби билан шуғулланадиган жисмоний шахс;
аккредитация — мухбирнинг ваколатларини давлат ҳокимияти органлари томонидан эътироф этиш тартиботи бўлиб, унинг натижаларига кўра аккредитация қиладиган орган аккредитация қиладиган органнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда «таҳририят» деб аталади) вакилининг ўз соҳасини билишини тасдиқловчи аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани беради;
аккредитация қилувчи орган — аккредитация тартиботини ташкил этадиган, аккредитацияни ўтказадиган вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари.
4. Аккредитация уни ўтказишга жалб этилган мутахассисларнинг ўз ишини пухта билиши ва мухбирларнинг мустақиллиги принципларига асосланади.
Аккредитацияни ўтказишда ўз ишини пухта билиш кадрларни тегишли равишда танлаш, аккредитация тартиботида қатнашадиган экспертларни тайёрлаш тизими ва, зарурият бўлганда, билимларнинг алоҳида соҳалари бўйича мутахассисларни жалб этиш йўли билан таъминланади.
Мустақиллик аккредитация тартиботида аккредитация тўғрисида қарор қабул қилинишига бирор-бир молиявий, маъмурий ёки бошқача таъсир кўрсатишдан ҳоли бўлган ташкилотлар ва экспертлар, мутахассисларнинг қатнашиши билан таъминланади.
5. Мухбирнинг аккредитация қилинишида унинг ўз ишини пухта билишини аниқлаш мезони аккредитация қиладиган орган ва оммавий ахборот воситалари вакили фаолиятининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, мазкур органнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
6. Аккредитация қиладиган орган ҳузурида ўз мухбирини аккредитация қилиш ҳуқуқига расмий равишда рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситалари эгадир.
7. Аккредитация қиладиган органлар ҳузурида оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.
Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.
9. Мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома аккредитация қиладиган орган томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
10. Аккредитация қилинадиган мухбирлар сони таҳририят томонидан аккредитация қилувчи орган билан биргаликда белгиланади.
аккредитация қилиш тўғрисида ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.
12. Оммавий ахборот воситаси таҳририяти томонидан тақдим этилган буюртманомалар ва ҳужжатларни кўриб чиқишни аккредитация қилувчи орган тузадиган эксперт гуруҳи амалга оширади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари ариза тушган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.
13. Аттестацияни аккредитация қилувчи орган томонидан расмий равишда тузиладиган комиссия ўтказади. Комиссия таркиби ва аттестацияни ўтказиш муддатлари таҳририят билан келишилиши керак. Таҳририят комиссиянинг айрим аъзолари иштирок этиши ва аттестация ўтказилиши муддатлари юзасидан эътироз сабабларини асослаган ҳолда таклиф билдиришга ҳақлидир.
Комиссия аттестацияни аккредитация қилувчи орган тасдиқлаган дастурга мувофиқ ўтказади. Мухбирнинг касбий сифатлари ва лаёқатини тавсифлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосаси, шунингдек экспертиза ва аттестация жараёнида олинган бошқа ахборотлар аттестация комиссиясининг қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Аттестация натижалари аттестация далолатномаси билан расмийлаштирилади.
14. Аккредитация қилувчи орган аттестация далолатномасини кўриб чиқиш натижалари асосида мухбирни аккредитация қилиш ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Оммавий ахборот воситалари мухбирларини аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан кўриб чиқилади.
15. Ижобий қарор чиқарилган тақдирда аккредитация қилувчи орган қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.
16. Аккредитация қилувчи орган аккредитация қилинган мухбирга 2 йилгача муддатда амал қиладиган аккредитация тўғрисида гувоҳнома беради.
Аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома аккредитация қилувчи орган реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилади.
17. Аккредитацияга тааллуқли барча ҳужжатлар (буюртманомалар, қарорлар, далолатномалар, аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома ва шу кабилар) давлат тилида расмийлаштирилади.
18. Аккредитация қилувчи орган Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ёки мазкур Низом асосида журналистни аккредитация қилишни рад этиши мумкин. Аккредитация қилувчи орган бундай қарорнинг сабаблари тўғрисида уч кун муддатда оммавий ахборот воситаси таҳририятини ёзма шаклда хабардор қилади.
19. Зарур ҳолларда давлат ҳокимияти органлари ҳузурида вақтинчалик ёхуд доимий мухбирлик пунктлари ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Аккредитация қилинган мухбирлар касб фаолияти даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Мухбирни аккредитация қилган органлар уни мажлислар, кенгашлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида олдиндан хабардор қилади, стенограммалар, протоколлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Аккредитация мухбирнинг расмий шахслар ташрифлари давридаги тадбирларда бевосита қатнашишини кафолатламайди. Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатларнинг расмий шахслари ташрифлари вақтида мухбирларни махсус аккредитация қилиш тартиби қонунчилик, шунингдек ушбу тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш учун масъул хизматлар талабларига биноан белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
аккредитация қилган органнинг бинолари (хоналари) ва объектларига тегишли гувоҳнома (рухсатнома) асосида, ушбу орган томонидан белгиланган тартибда кириш;
уни аккредитация қилган органлар томонидан ўтказиладиган мажлислар, йиғилишлар, брифинглар (матбуот конференциялари) ва бошқа тадбирларда қатнашиш, ёпиқ тадбир ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно;
аккредитация қилган органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ва олиш, кириш эркин бўлган тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ва улардан нусха олиш;
ёзувлардан, матнли материаллар тайёрлашда, аккредитация қилинган оммавий ахборот воситаларининг теле-, радиодастурларида фойдаланиш;
аудио-, видео- ёки киносуратга олиш, овоз ёзиш учун зарур бўлган техник аппаратлардан, шунингдек компьютер техникаси воситаларидан фақат аккредитация қилган органнинг фаолиятини ёритиш мақсадларида фойдаланиш.
аккредитация қилган органнинг биносида бўлишда унинг ички тартиб-қоидаларига ва ишларини ташкил этиш талабларига риоя қилиш;
ўзи иштирок этаётган тадбирларнинг ўтказилишига аралашмаслик (агар тадбир матбуот учун махсус ташкил этилмаган бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа талабларни бажариш.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мухбирнинг таҳририятдан ишдан бўшатилиши (ушбу ҳолда таҳририят бошқа вакилни аккредитация қилиш тўғрисидаги ариза билан аккредитация қилувчи органга мурожаат қилишга ҳақлидир);
таҳририят раҳбарияти томонидан мухбирни аккредитация қилган органнинг фаолиятини ёритишдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши (расмий билдиришнома асосида).
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонунчиликни ва мазкур Низомни мунтазам равишда бузганда аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Мухбирни аккредитациядан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор аккредитация қилган орган томонидан қабул қилинади. Қарор асосланган, ёзма шаклда расмийлаштирилган, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик билан далилланган бўлиши керак.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Аккредитация қилган орган аккредитациядан маҳрум қилинган мухбирнинг таҳририятига қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддатдан кечикмай расмий билдиришнома юборади. Бундай қарор кучга кирган вақтдан бошлаб аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва у таҳририят томонидан аккредитация қилган органга қайтарилиши керак.
27. Аккредитация қилинган мухбирни янги муддатга аккредитация қилиш аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин таҳририят томонидан тақдим этилган буюртманома асосида ўтказилади.
28. Таҳририят аккредитация қилувчи органга аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин буюртманома бериши керак.
Янги муддатга аккредитация қилиш аккредитация қилинган мухбирнинг олдинги аккредитацияси давридаги бенуқсон фаолиятини ҳисобга олган ҳолда соддалаштирилган тартибот бўйича амалга оширилиши мумкин.
29. Таржимонлар, телеоператорлар, фотомухбирлар, теле-, кино- ва видеоаппаратларга, алоқа воситаларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар таҳририятнинг мухбирларга бириктирилган техник ходимлари бўлиши мумкин.
Жалб этиладиган техник ходимларнинг шахсий таркиби аккредитация қилувчи орган билан келишилади. Уларга ўз фаолиятини амалга оширишлари учун аккредитация қилувчи орган томонидан тегишли гувоҳнома берилади.
31.Аккредитация қилинган мухбирнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига журналистлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги аккредитацияни амалга ошириш тартиби билан боғлиқ низоли масалалар пайдо бўлган тақдирда манфаатдор томон қонунчиликда белгиланган тартибда улар юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Аккредитация қилувчи орган ва оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари мазкур Низом ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| ||
(аккредитация қиладиган органнинг номи) | ||
| ||
№ _______ | ||
Ф.И.Ш. _________________________________________________________________________________________ | ||
(аккредитация қилинган мухбир) | ||
Номи __________________________________________________________________________________________ | ||
(оммавий ахборот воситаси) | ||
Тарқатиш шакли _________________________________________________________________________________ | ||
(газета, журнал ва бошқалар) | ||
Тил (лар)и ______________________________________________________________________________________ | ||
Муассис (лар)и __________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ | ||
Ихтисослашуви__________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ | ||
Таҳририят манзили _______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ | ||
Тарқатиш ҳудуди _________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ | ||
Берилган санаси ____________ | ||
Аккредитация қилувчи органнинг раҳбари _____________________________________________ | ||
Ушбу гувоҳнома «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилган. | ||
Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий жавобгарликка ва бошқа жавобгарликка олиб келади. |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)