Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 01.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1998 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин. Мазкур Кодекснинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган «1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури»да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этсин;
4. Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1998 йил 1 июлдан эътиборан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 16-18, 249-модда).

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази