Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 6-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган ҳолларда, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.
Ҳакамликсуди низо кўриб чиқилгунига қадар ушбу Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун муайян суммани бўнак сифатида киритишни даъвогардан талаб қилишга ҳақли. Агар бу тўлов даъво аризаси берилган кундан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилмаса, ҳакамликсуди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишилган ҳакамлик муҳокамаси қоидалари ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тугатилган ҳакамлик муҳокамасига доир низо тугатилган ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бири томонидан ваколатли судга топширилиши мумкин.