Ушбу Қонуннинг мақсади микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ишчанлик фаоллигини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин.
Микроқарз микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида ҳам бериладиган пул маблағларидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунда қарз олувчиларга нисбатан белгиланган қоидалар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланувчи лизинг олувчиларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлардир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартларини, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш миқдори, муддатлари ва ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўз маблағлари, шу жумладан олган даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микромолиявий хизматлар кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотга микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун буюртма (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) ҳамда ўз фаолияти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатлар тақдим этади.
юридик шахс учун — унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи бошқа ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойининг манзили, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор учун — қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микромолиявий хизматларнинг суммаси, тури, мақсади, бундай хизматлар кўрсатиш муддатлари ва объекти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртмани олганидан сўнг уч иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида ёки микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Буюртма микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртма берувчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилади.
LexUZ шарҳи
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари кўрсатилади) ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
микромолиявий хизмат кўрсатиш, микромолиявий хизмат бўйича асосий қарзни қайтариш, шунингдек фоизлар ва лизинг тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартнома шартлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи фойдаланилмаган микромолиявий хизмат суммасидан воз кечиш ҳақида микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур суммадан воз кечишга ҳақли.
Қарз олувчи кўрсатилган микромолиявий хизматдан шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида қарз олувчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли.
Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади.
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.
микромолиявий хизматдан фойдаланиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши;
Қарз олувчи қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартномага мувофиқ мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан бажарилишини таъминлаш шарти асосида ёки шундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатиш;
микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олиш;
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ёхуд мақсадли микрокредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан муддатидан илгари бажарилишини талаб қилиш.
буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қарз олувчига қоплаши шарт.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг қарз олувчи томонидан тақдим этилган таъминоти олинган микромолиявий хизмат суммасини қайтариш ва мазкур хизмат бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи олинган микрокредит, микроқарз суммасини муддатидан илгари қайтаришга ёки микролизинг объектининг қийматини муддатидан илгари тўлашга, шунингдек улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни (лизинг берувчининг фоизли даромадини) тўлашга ҳақли.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни қайтариш муддати тугагач, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан шартномага мувофиқ қарз олувчининг қарзини тўлаши шарт.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи