LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг низомига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилади.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Электр станциялари ва электр техника саноати ишчилари касаба уюшмалари Марказий қўмитаси Президиумининг 1985 йил 21 августдаги қарори, 49-сонли баённомаси ва ССРИ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бошқармаси томонидан 1985 йил 10 сентябрда тасдиқланган «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.