Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида»ги Қонунини амалда жорий этиш тўғрисида» 1991 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тасдиқлансин.
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисида»ги Низомни қўлланиш юзасидан Инструкцияни тасдиқлаш тўғрисида» 1974 йил 14 октябрдаги 475 сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 10-сон, 57-модда);
Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 14 октябрдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 11 июлдаги 384-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й.( 7-сон, 27-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш ҳақидаги Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1981 йил 21 августдаги 684-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 8-Сон, 24-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш бўйича Инструкцияга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1984 йил 27 сентябрдаги 498-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 9-сон, 48-модда).
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва унинг тасвири, уларнинг ҳажмларидан ташқари, ҳар доим Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида»ги Қонунига илова қилинган схематик ва рангли тасвирга мос бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг эни 125 см, узунлиги — 250 см бўлади. Байроқнинг ҳажми бошқача бўлиши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш маҳаллий саноат корхоналари зиммасига юкланади, Улар байроқлар тайёрлаш бўйича буюртмани биринчи навбатда бажаришлари керак, Тайёрланган байроқлар сифати бўйича корхоналарнинг техникавий назорат бўлими хизматлари ва раҳбарлари (директор ёки бош муҳандис) томонидан қабул қилинади. Байроқларнинг сифати ва аниқ бажарилганлигини текшираётганда маҳаллий саноат корхоналарининг раҳбарлари ва техникавий назорат бўлими хизмати қонунга илова қилинган тасвирга амал қиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини сақлаш корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, уй-жойлардан фойдаланиш учун жавоб берувчи мансабдор шахслар, (хусусий мулк ҳуқуқи асосидаги) уй эгалари томонидан таъминланади.