LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 июндаги 263-сонли «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг кучга киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг илова қилинаётган Қоидалари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу Қоидаларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида тушунтириш беришга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органларида диний ташкилотлар уставлари (низомлари)нинг рўйхатга олинганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғимлар олинади:
фаолияти Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёхуд республиканинг — икки ёки ундан кўп вилоятлари ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар — энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида;
фаолияти бир вилоят, икки ёки ундан кўп ноҳиялар, шаҳарлар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
фаолияти бир ноҳия, шаҳар, икки ёки ундан кўп қишлоқ ва посёлкалар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида;
фаолияти бир қишлоқ, посёлка ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 декабрдаги 596-сонли қарори таҳририда)
3. Диний ташкилотлар уставлари (низомлари)нинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун белгиланган йиғим миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим олинади.
4. Диний ташкилотлар уставлари (низомлари)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун рўйхатга олиш йиғимларини олиш уставларни рўйхатга олишда тўланган йиғим суммасининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.
5. Диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгартиш ва қўшимчалар киритганлик учун ушбу қарорга мувофиқ олинадиган сумма рўйхатга олган жойнинг тегишли бюджетига ўтказилади, бу сумманинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари ҳисобига ёзилади.
1. Диний ташкилотлар (амалдаги қонунчилик асосида янги ташкил бўлганлари ҳам, илгари ташкил этилганлари ҳам) уларнинг уставлари рўйхатга олингандан кейин қонуний юридик шахс ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолияти Ўзбекистон ҳудудига ёхуд республиканинг икки ёки ундан кўп вилоятлари ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотларнинг устав (низом)ларини рўйхатга олади.
Фаолияти бир вилоят, бир ёки икки ва ундан кўп ноҳиялар, шаҳарлар, қишлоқлар, посёлкалар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотларнинг устав (низом)лари халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталарининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
2. Диний ташкилотнинг устави (низоми)ни рўйхатга олиш учун уни ўз ташаббуси ёки бошқа диний ташкилотлар ташаббуси билан тузган, камида 10 кишидан иборат балоғат ёшига етган фуқаролар тегишли адлия органига ариза топширадилар (1-форма).
диний ташкилотнинг устави (низоми) ва таъсис йиғилиши (конференция, съезд) баёнининг иккита нусхаси;
диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар; фуқароларга нисбатан уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган куни, ойи, йили, истиқомат жойи; диний ташкилот учун — унинг номи ва манзилгоҳи кўрсатилади. Адлия органлари диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотнинг тўғрилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар;
пул тўловчининг кредит муассасасига пул ўтказганлиги тўғрисидаги банк томонидан белги қўйилган тўлов қоғози ёки банкнинг рўйхатга олиш йиғими учун пул қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжати.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни кучга киргунга қадар ташкил топган диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш учун диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотдан ташқари, ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинади.
маблағнинг шаклланиш манбалари, ҳам диний ташкилот ичидаги, ҳам унинг устави (низоми)да ўзаро алоқалар боғлаш назарда тутилган бошқа ташкилотлар билан мулкий муносабатлари;
5. Барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинганда адлия органи бир ой муддат ичида диний ташкилотни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақидаги масалани ҳал этишга мажбур.
Рўйхатга олинаётган диний ташкилотнинг мансублиги ҳақида минтақавий ёки марказлашган диний бошқарманинг ёзма тасдиғи бўлмаган тақдирда адлия органи тегишли идора ёки жамиятга хулоса учун мурожаат қилади. Бундай ҳолларда рўйхатга олиш муддати уч ойгача узайтирилиши мумкин.
6. Диний ташкилотни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза мутахассис томонидан кўриб чиқилади ва у хулоса тайёрлайди. Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза адлия коллегиал органи томонидан кўриб чиқилади.
Устав (низом)ни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда диний ташкилотнинг устави (низоми) рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳномада берилади (2-форма).
Диний ташкилотнинг устави (низоми) рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома адлия органининг раҳбари томонидан имзоланиб ва муҳр билан тасдиқланиб, диний ташкилотнинг жавобгар вакилига тилхат орқали берилади.
Устав (низом)ни рўйхатга олишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда бу ҳақда рад этишга асос бўлган сабаблар кўрсатилиб, аризачига ёзма равишда хабар қилинади. Бу қарор юзасидан фуқаролик судлов ишлари тартибида судга шикоят қилиниши мумкин.
Диний ташкилотни рўйхатга олиш ёхуд рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси адлия органида қолади.
Агар уставни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза қонун ва ушбу қоидалар билан белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, адлия органи аризани кўриб чиқмай қолдиради ва аризачига белгиланган муддатда мавжуд камчиликларни бартараф қилишни таклиф этади (бу даврда уставни рўйхатга олиш учун белгиланган бир ойлик муддатнинг ўтиши тўхтатилади).
Адлия органи томонидан кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддат ичида бартараф қилинмаса, ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда аризачига қайтарилади. Бу аризачининг адлия органига ушбу масала юзасидан зарур талабларга риоя қилган ҳолда қайта мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
8. Устав (низом)га киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари томонидан диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш учун қонун билан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
9. Устав (низом)нинг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумот рўйхатга олишни амалга оширган адлия органининг рўйхатига киритилади.
Белгиланган намуна бўйича тўлғазилган рўйхатга олиш варақаси икки нусхада Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ижроқўмлари ва Тошкент шаҳар ижроқўмининг адлия бошқармалари томонидан бир ҳафта муддат ичида Адлия вазирлигининг диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар банкига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Диний ташкилотнинг фаолияти уни тузган умумий йиғилиш, съезд, конференция қарорига ёхуд уставни рўйхатга олувчи органнинг қарорига биноан тугатилганда, ушбу орган бу ҳақда диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар банкига ўзгартиш киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар беради.