LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2007 йил 22 февралдаги 12-сонли ««Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ги буйруқнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида» ги буйруғига (рўйхат рақами 1597-1, 06.03.2007 й.) асосан 2013 йилнинг 1 январигача тўхтатилган.
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 37 сонли «2006 йил 19 июндаги 517-сонли ва 2007 йил 22 февралдаги 12-сонли буйруқларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1597-2 16.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
1. Иловадаги* «Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
3. Мазкур қоидаларга риоя қилинишининг назорати Департамент бошлиғининг ўринбосари — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг зиммасига юклатилсин.