LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта тозалаш заводлари томонидан чигитни қайта ишлаш учун етказиб бериш тизими ва механизмларини янада такомиллаштириш, ўсимлик ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотларини сотишни тартибга солиш, пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ўзининг таркибига кирувчи корхоналар ҳамда Ўзбекистон «Сифат» маркази билан биргаликда:
(1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 26-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон «Сифат» марказининг чигитдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Инспекцияси вакиллари иштирокида ёғ-мой корхоналари томонидан техник чигитни бевосита пахта тозалаш корхоналарида қабул қилишнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя этилишини таъминласин;
ҳар йили пахта хомашёси ва чигитни қайта ишлаш якунланганидан сўнг барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида чигитни инвентаризация қилиш ва тозалашни амалга оширсин. Инвентаризация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилининг 1 августигача тақдим этсин.
2. Республика ёғ-мой корхоналари чигитдан ишлаб чиқарадиган ўсимлик ёғи республика ички истеъмол бозорида ва экспортга тўлиқ сотиладиган тартиб-қоида белгилансин. Бунда ўсимлик ёғи 1-иловага* мувофиқ:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилади.
Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасидаги очиқ, биржа савдолари орқали — савдо ташкилотларига ҳамда саноатда қайта ишлашга;
тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар бўйича — бюджет ташкилотлари ҳамда махсус истеъмолчиларга сотилади;
биржа савдолари орқали ва республиканинг ташқи савдо компаниялари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.
Белгилансинки, аҳолига ўсимлик ёғини сотиш фақат юридик шахс мақомига эга чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган муқим савдо шахобчалари орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 130-модда)
5. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2006-2007 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишни ҳисобга олиб жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда қишлоқ жойларда шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар ташкил этилишини 3-иловадаги* вазифага мувофиқ таъминласин;
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, ёғ-мой ва пахта тозалаш саноати корхоналари раҳбарлари зиммасига тегишли тарзда:
(6-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 26-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўсимлик ёғи, шрот ва пахта шелухаси сотишнинг белгиланган механизмини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
7. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон «Сифат» маркази 2006 йил 1 августгача бўлган муддатда амалдаги идоравий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин ҳамда ғўзанинг ҳар бир селекция қилинган ва саноат навлари бўйича пахта толаси, чигит ва пахта хомашёсидан бошқа пахта маҳсулотлари чиқиши нормативлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида пахта хомашёсининг техник чигитини қайта ишлашда маҳсулот чиқиши ва нобудгарчилиги нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда пахта етиштирувчи хўжаликларга шрот ва пахта шелухасини сотишнинг очиқ ва ошкоралигини таъминласин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4495-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 3-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналар уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира», «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси қишлоқ туманлари аҳолисини, айниқса олис ва тоғли туманларда жойлашган аҳоли пунктларини ўсимлик ёғи билан, унинг нархи асоссиз қимматлашувига йўл қўймаган ҳолда, барқарор таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 442-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.