ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТГА ТЎЛАНАДИГАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА «ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ-ХОЛДИНГ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИГА ЙЎНАЛТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 23 майда 1526-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 9 мартдаги 16, 13/3-2099-сон ««Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқиш ва «Ўзвиносаноат» холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга киритилган ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1526-2, 25.03.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 6 ноябрдаги 103 ва 2005-65-сонли «Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг (2005 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 1526 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 361-модда) номланиши ва матнида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» жумласи «Ўзвиносаноат» жумласига алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 май,
45-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 май,
2006-22-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 183-модда)