1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1998 йилнинг 6 майида Москва шаҳрида имзоланган ахборот-маданият марказларини таъсис этиш ва уларнинг фаолият шартлари тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.