LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Мазкур Тушунтириш хати Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссиянинг 2000 йил 3 февралдаги мажлиси 1-сон баённомаси 5-бандига биноан ишлаб чиқилган.
1. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона акциз маркаларини тегишлича сақлаш ва сарфлаш мақсадида махсус буйруқ чиқариб, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида моддий жавобгар шахсларни белгилайди ва улар зиммасига акциз маркалари тартиб рақамларининг навбатига риоя этган ҳолда ҳисоб юритиш юкланади.
Моддий жавобгар шахс акциз маркалари ҳаракати (сақланиши ва сарфланиши) бўйича махсус журнал* (3-иловага* биноан) юритади ва унга қуйидагиларни қайд этади:
2. Акциз маркалари олинганда моддий жавобгар шахс махсус журналда* акциз маркаларини олиш квитанцияси ва буюртманома — ҳисоб-китоб (ДСИ масъул ходими тасдиқлаган ва банк ходими имзолаган) асосида тегишли ёзувни қайд этади.
3. Акциз маркалари ишлаб чиқаришга (қуйиш цехига) топширилганда моддий жавобгар шахс ана шу журналда* акциз маркалари миқдори ва қиймати кўрсатилган талабномага (1-иловага* биноан) асосан, акцизланадиган маҳсулотни маркалаш учун ишлаб чиқаришга топширилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
4. Ишлаб чиқаришда моддий жавобгар шахс ҳар бир иш сменасининг бошланишида ҳар куни махсус журналда* қуйидагиларни қайд этади:
ишлаб чиқаришда (қуйишда) иш сменаси мобайнида ишлатилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич рақамини, иш сменаси охирида эса — пировард тартиб рақами;
Ишлаб чиқариш жараёнида акциз маркаларидан фойдаланишда тартиб рақамларининг навбатига албатта риоя этилиши керак.
5. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш чоғида моддий жавобгар шахс ўша журналда* топширилган алкоголли маҳсулотнинг миқдорини ҳам, шишаларга ёпиштирилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини ҳам қайд этади.
6. Тайёр маҳсулот омбори мудири алкоголли маҳсулотни омборга кирим қилади ва махсус журнални* юритади, унда қабул қилиш санаси, маҳсулот миқдори, шишаларга ёпиштирилган акциз маркалари ҳар бир тури (номи)нинг бошланғич ва пировард тартиб рақами қайд этилади.
Алкоголли маҳсулот истеъмолчиларга юклаб жўнатилганида тайёр маҳсулот омборининг мудири ўша журналда*, шунингдек истеъмолчиларга топшириладиган юкхатда (2-иловага* биноан), хусусан, сана, истеъмолчининг номи, юклаб жўнатилган маҳсулот миқдорини, юклаб жўнатилган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир тури (номи)нинг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
7. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари, шунингдек, алкоголли маҳсулотни сотишни амалга оширувчи савдо корхоналари ишлаб чиқарувчи корхоналардан алкоголли маҳсулотни олганларида, бухгалтерия ҳужжатларида келиб тушиш санаси, етказиб берувчининг номи, сотилган маҳсулот миқдорини, олинган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этадилар. Шундай маълумотларни омбор мудири (моддий жавобгар шахс) махсус журналда* қайд этиши керак.
Алкоголли маҳсулот истеъмолчиларга ишлаб жўнатилганида омбор мудири ўша журналда*, шунингдек харидорга топшириладиган юкхатда (2-иловага* биноан) юклаб жўнатиш санаси, истеъмолчининг номи, юклаб жўнатилган маҳсулот миқдорини, юклаб жўнатилган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.