11.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2902-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 11.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2902-1
Кучга кириш санаси
12.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. 6-бандда «қайта ҳисоб-китоб қилинади» деган сўзлардан кейин «ёки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади» деган сўзлар билан тўлдирилсин.