LexUZ шарҳи
(Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-234-сон Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2009 йил 25 февраль) ратификация қилиш ҳақида Қонуни билан ратификация қилинган)
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда ва жиноят ҳуқуқи соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташ имконияти ҳуқуқбузарларни тузатиш ва жамиятда нормал турмушга қайтариш мақсадларига яхшироқ эришишга ёрдам беради деб ҳисоблаб,
а) «ҳукм чиқариш давлати» — суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томон;
б) «ҳукмни ижро этиш давлати» — озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазо ўташни давом эттириш учун топшириладиган Аҳдлашувчи Томон;
в) «маҳкум» — жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахс;
г) «яқин қариндошлар» — Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ шундай бўлган шахслар;
д) «қонуний вакиллар» — Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигида белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган шахслар;
ж) «ваколатли органлар» — Аҳдлашувчи Томонларнинг маҳкумни топшириш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлари.
2. Ушбу Шартномани ижро этишнинг барча масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома шартларига биноан бир-бирининг илтимоси бўйича ҳукм чиқариш давлати ҳудудида жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролигига эга маҳкумларни ҳукмни ижро этиш давлатида жазо ўташ учун топширишлари мумкин.
2. Маҳкумни топшириш тўғрисидаги илтимос ҳам ҳукм чиқариш давлатидан ҳам ҳукмни ижро этиш давлатидан чиқиши мумкин.
Аҳдлашувчи Томонга унинг фуқароси бўлган маҳкумни топшириш тартибини қўзғатиш учун ушбу шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг ёки унинг қонуний вакилининг Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг марказий органига юборган аризаси асос бўлиб хизмат қилади.
г) маҳкумнинг ёки ушбу Шартноманинг 5-моддаси 1-банди в) кичик бандида назарда тутилган ҳолларда — унинг қонуний вакилининг топширишга розилиги тўғрисидаги ёзма аризаси;
д) ҳукмнинг ва юқори суд органларининг иш бўйича мавжуд қарорларининг, ҳукмнинг қонуний кучга кириши тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари;
з) маҳкумнинг саломатлиги тўғрисидаги тиббий хулоса ва хулқининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;
и) шахснинг жазога ҳукм қилинишига асос бўлган жиноят туфайли етказилган моддий зарар ўрнининг қопланган ва қолган қисмлари тўғрисидаги маълумотлар;
Зарур ҳолларда маҳкум фуқароси бўлган Томоннинг марказий органи қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотларни расмий равишда сўраши мумкин.
2. Барча санаб ўтилган ҳужжатлар ҳукм чиқариш давлати ваколатли органининг вакил қилинган шахси томонидан имзоланиши ва гербли муҳр билан тасдиқланиши лозим.
в) маҳкум топширишга рози бўлса ёки унинг ёши, жисмоний ва (ёки) руҳий аҳволини эътиборга олган ҳолда маҳкумнинг қонуний вакили буни зарур деб ҳисобласа;
г) ҳукм чиқаришга сабаб бўлган қилмиш ҳукмни ижро этиш давлати қонунчилигига биноан жиноят бўлса ва озодликдан маҳрум этиш йўли билан жазолашга олиб келса;
2. Ҳукм чиқариш давлати ваколатли органларининг мансабдор шахслари томонидан маҳкумга ёки унинг қонуний вакилига топшириш имконияти ва унинг юридик оқибатлари ҳақида тушунтирилиши лозим.
б) топшириш тўғрисида илтимоснома олинган пайтда маҳкум ўташи лозим бўлган озодликдан маҳрум этилиш муддати олти ойдан кам бўлса;
г) сўраётган Аҳдлашувчи Томон ушбу Шартноманинг 4-моддаси талабларини тегишли равишда бажармаган бўлса.
2. Айрим ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар маҳкумнинг жазо ўташ муддати олти ойдан кам қолган ёки жиноят етказган моддий зарар ўрни тўлиқ ҳажмда қопланмаган бўлса ҳам маҳкумни топширишга рози бўлишлари мумкин.
Маҳкумни топшириш тўғрисида келган сўров бўйича розилик бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу Шартноманинг 4-моддасида санаб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан бир ой муддатдан кечиктирмай Аҳдлашувчи Томон марказий органининг асосланган қарори билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор ҳақида Аҳдлашувчи Томоннинг сўров юборган марказий органига ёки топшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахсга ёзма шаклда хабар берилади.
1. Топшириш тўғрисидаги илтимоснома қондириладиган бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари маҳкумни топшириш жойи, вақти ва тартиби тўғрисида ўзаро келишадилар.
2. Маҳкумни топшириш тартиби Аҳдлашувчи Томонлар вакиллари томонидан имзоланадиган топшириш тўғрисидаги баённомани икки нусхада тузишни ўз ичига олади. Зарурат туғилганда Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг маҳкумни қабул қилиб олиш учун ваколатлари Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги олдиндан келишувга кўра тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин.
Маҳкумни топшириш билан боғлиқ барча харажатларни, фақат ҳукм чиқариш давлати ҳудудида юзага келган харажатлардан ташқари, ҳукмни ижро этиш давлати кўтаради.
1. Ҳукмни ижро этиш давлати ўз қонунчилигига амал қилган ҳолда ҳукмнинг тўлиқ ҳажмда ижро этилишини таъминлаши шарт.
2. Ҳукмни ижро этиш давлати ўз қонунчилигига мувофиқ маҳкумнинг аҳволини ёмонлаштирмаган ҳолда жазо ўташ давом эттирилишини таъминлайди. Бошқа Аҳдлашувчи Томон судининг ҳукмини ижро этиш билан боғлиқ масалалар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилиги бўйича белгиланади.
3. Маҳкумга, тайинланган жазо ҳукм чиқариш давлати судининг ҳукмига асосан ўталади. Ҳукмни ижро этиш давлати суди, чиқарилган ҳукмдан келиб чиққан ҳолда уни ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
4. Ҳукмни ижро этиш давлати қонунчилиги бўйича ушбу қилмиш учун озодликдан маҳрум этишнинг энг узоқ муддати ҳукм бўйича тайинланганидан кам бўлса, ҳукм ижро этиш давлати суди худди шундай қилмиш учун бу давлат қонунчилигида назарда тутилган озодликдан маҳрум этишнинг энг узоқ муддатини белгилайди.
5. Қўшимча жазони ижро этиш тўғрисидаги қарор ҳукмни ижро этиш давлатининг суди томонидан, агар ушбу давлат қонунчилигида содир этилган қилмиш учун бундай жазо назарда тутилган бўлса, қабул қилинади.
Ҳукмни ижро этиш давлати марказий органи ҳукм чиқариш давлати марказий органини ушбу Шартноманинг 10-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги суд қарори билан хабардор қилади.
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон топширилган маҳкумга нисбатан афв этиш ёки амнистия қўллашга ҳақли, бунда бошқа Аҳдлашувчи Томон хабардор қилинади.
1. Фақат ҳукм чиқариш давлатининг суди ҳукмни унинг топширилган маҳкумга нисбатан қонунийлиги ва асосланганлиги борасида қайта кўриб чиқиш учун қонуний ҳуқуққа эга.
2. Ҳукм қайта кўриб чиқилган ҳолда ҳукм чиқарилган давлатнинг марказий органи ҳукм бекор қилинган ёки ўзгартирилган суд қарорининг тасдиқланган нусхасини ҳукмни ижро этиш давлатига кечиктирмасдан юборади.
3. Маҳкум жазони ўташ учун топширилгандан сўнг ҳукм уни чиқариш давлатида бекор қилинган бўлса ёки янги тергов ёки суд муҳокамаси назарда тутилган бўлса, бу ҳақдаги қарорнинг нусхаси, жиноят иши материаллари ва маҳкум йўқлигида мумкин бўлган зарур процессуал ҳаракатларни ўтказиш натижалари бўйича бошқа материаллар ҳукмни ижро этиш давлатига, ушбу давлатнинг қонунчилигига кўра жиноий таъқибни амалга ошириш учун юборилади.
4. Оқловчи асосларига кўра қўшимча тергов натижалари бўйича жиноят иши бекор қилинган ҳолда, жиноий жавобгарликка асоссиз тортиш билан шахсга етказилган зарарнинг ўрни асоссиз ҳукм чиқарилган давлат томонидан қопланади.
5. Маҳкум жазо ўташ учун топширилгандан сўнг ҳукм уни чиқарувчи давлат томонидан ўзгартирилган бўлса, бу ҳақдаги қарор нусхаси ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳукмни ижро этиш давлатининг марказий органига юборилади. Ҳукмни ижро этиш давлатининг суди бундай қарорни ижро этиш тўғрисидаги масалани ушбу Шартноманинг 10-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.
1. Ҳукм ижро этиш давлатига жазони ўташ учун топширилган шахсларга нисбатан ушбу давлат ҳудудида худди шундай қилмишларни содир этганлик учун жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қандай бўлса, шундай ҳуқуқий оқибатлар кучга киради.
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суди чиқарган ҳукмни ижро этиш учун топширилган шахс ҳукмни ижро этиш давлати ҳудудида қонуний кучга кирган ҳукм билан боғлиқ худди шундай қилмиш учун яна жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири тегишли илтимоснома мавжуд бўлганда Аҳдлашувчи Томон тарафидан учинчи давлатга топширилаётган маҳкумнинг ўз ҳудудидан транзит олиб ўтилишига рухсат бериши мумкин. Бунда маҳкумни қамоқда сақлашнинг зарур ҳуқуқий шароитлари таъминланади.
2. Ушбу қоида ҳаво транспортидан фойдаланилган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўниш режалаштирилмаганда қўлланилмайди.
3. Ҳаво кемасининг режалаштирилмаган қўниш ҳолларида, ҳудуди устидан парвоз амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг маҳкумни кузатиб бораётган вакиллари илтимосига кўра ушбу шахсни мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ тақдим этиладиган транзит олиб ўтиш тўғрисидаги илтимоснома олингунга қадар 72 соат давомида қамоқда сақлаб туриши мумкин. Бундай илтимоснома техник алоқа воситалари, шу жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта орқали юборилиши мумкин.
4. Маҳкумни транзит олиб ўтиш билан боғлиқ харажатларни бундай олиб ўтиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган Аҳдлашувчи Томон ўз зиммасига олади.
2. Ноқонуний ҳукм қилиш билан етказилган зарар ўрнини қоплаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу Шартномани шарҳлаш ёки қўллашда пайдо бўладиган баҳслар Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат тилларида тайёрланган ҳужжатларга рус тилига қилинган таржималар тасдиқланган ҳолда илова қилинади.
1. Ушбу Шартноманинг амал қилиши Шартнома кучга киргунга қадар Аҳдлашувчи Томонлар судлари томонидан жазога ҳукм қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
2. Ушбу Шартноманинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшаётган фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан, улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суди томонидан озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган ҳолларда қўлланилади.
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ушбу Шартномага зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ушбу Шартноманинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
1. Ушбу Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилгандан сўнг ўттизинчи куни кучга киради.
2. Шартнома ноаниқ муддатга тузилади. Ушбу Шартноманинг амал қилиши Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг шартнома амал қилишини бекор қилиш мақсади тўғрисида ёзма билдиришини олган санадан олти ой ўтиши билан тугатилади.
Тошкент шаҳрида 2009 йил 25 февралда икки нусхада ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, шу билан бирга барча матнлар бир хил кучга эга.