Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ҲУҚУҚЛАР

норматив юридик ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган муайян феъл-атвор, у ёки бу ҳаракатларни содир этиш имконияти. Ҳуқуқлар жисмоний шахслар - мазкур давлат фуқаролигига, чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, - давлатларга, маъмурий-ҳудудий бирликларга, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, хўжалик юритувчи субъектларига тегишли бўлиши мумкин.