Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

СЕЦЕССИЯ

бирор-бир давлатнинг маълум бир ҳудудида яшовчи аҳолини ёки давлат ҳокимияти органи чиқарган қарорига кўра ўша аҳоли яшовчи ҳудудни давлатдан ажралиб чиқиши; давлатнинг бирор-бир маъмурий-ҳудудий бирлигини алоҳида ажралиб чиқиши, федератив давлатларда унинг субъектини ўша субъектда яшовчи аҳолининг референдум орқали ёки мазкур субъектнинг ҳокимият органининг қарори билан давлат таркибидан чиқиши.