Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ПИКЕТЛАШ

конституциявий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ЎзР Конституциясининг 33-моддасида мустаҳкамланган митинг, йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқини амалга ошириш усулларидан бири. ЎзР Конституциясининг 33-моддасида ҳокимият органлари фақат халқни хавфсизлиги нуқтаи назаридангина бундай тадбирларни ўтказишни тўхтатиши ёки тақиқлаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. П. тушунчасида ҳозирча тўла аниқлик йўқ. Мас., агар гуруҳ эмас,балки бир киши плакат кўтариб бино ёнида турса; агар одамлар бино эшиги ёнида ёки бирон бир ҳудудга кириверишда эмас, балки, айниқса бу ерга яқинлашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, унга яқин бўлган жойда турса, буни п. деб ҳисобланадими, агар очлик эълон қилинган кишилар бино эшигига яқин жойда жойлашиб олса, буни очлик эълон қилиш деб ҳисоблаш мумкинми ва ҳоказо. Булар йиғилиш ва намойишлар ҳуқуқини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қонунда батафсил баён этилиши керак.