Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ОМБУДСМАН

бир қанча давлатларда парламент томонидан тайинланадиган, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажарадиган махсус ваколатли мансабдор шахс (адабиётларда атаманинг «омбудсмен» шакли ҳам қўлланади). ЎзР да - Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили.