Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

НАУРУ

(Науру Республикаси) - Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмидаги Науру оролида жойлашган давлат. Миллатлар Лигаси ва БМТ васийлигида БМТ бошқарувида бўлган ҳудуд. 1968 йил 31 январда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси.

Расмий пойтахти йўқ. Ҳукумат қароргоҳи Мененг округида, ҳукумат биноси ва парламент - Ярен округида.

Маъмурий жиҳатдан 8 округга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1968 йилда қабул қилинган. Бошқарув шакли - республика. Давлат бошлиғи - президент, парламент томонидан уч йил муддатга сайланади.

Қонун чиқарувчи ҳокимият умумий сайловда 3 йил муддатга сайланадиган 18 депутатдан иборат Қонунчилик кенгаши томонидан амалга оширилади. Ҳукумат - Давлат кенгашини президент бошқаради. У депутатлар орасидан вазирларни (жами - 5 вазир) тайинлайди.

Науру маҳаллий ҳукумат кенгаши фаолият кўрсатади. Унинг ваколатларига, жумладан, бокситларни сотишдан келган даромадни тақсимлаш, денгиз порти ва балиқчилик корпорациясини бошқариш киради.