Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

НАМИБИЯ

(Намибия Республикаси, 1968 йилгача - Жануби-Ғарбий Африка) - Африканинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Мустақиллиги 1990 йил 21 мартда эълон қилинган. Пойтахти - Виндхук шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 13 туманга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1990 йил 9 февралда қабул қилинган.

Давлат бошлиғи - президент. У умумий сайловда тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади, яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин.

Қонун чиқарувчи ҳокимият - икки палатали парламент. Миллий кенгаш - юқори палата - 6 йил муддатга сайланадиган 26 депутатдан (ҳар бир тумандан иккитадан) таркиб топади. 72 депутатдан иборат Миллий ассамблея умумий сайловда 5 йил муддатга сайланади.

Ижро этувчи ҳокимиятни президент ва у тайинлайдиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.