Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

МИСР

(Миср Араб Республикаси) - Шимолий Африкадаги давлатдир. Пойтахти - Қоҳира шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 27 губернаторликлар округларига (марказлар), округлар- районларга (ноҳия) бўлинади.

Бошқарув шакли - республика (1952 йили Мисрда монархия бошқарув шакли мавжуд бўлиб, 1953 йилнинг 18 июнида Миср республикаси деб эълон қилинди). Мисрнинг ҳозирги Конституцияси 1971 йилнинг 11 сентябридаги референдумда маъқулланган (кейинчалик бир қатор ўзгартиришлар киритилган).

Давлат бошлиғи - президентидир. Бу постга номзод парламент томонидан илгари сурилади ва умумий референдум тасдиқланади. Президентликка номзод овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг мутлоқ кўпчилик овозини олса сайланган ҳисобланади. Президентнинг ваколат муддати беш йил бўлиб, чекланмаган тарзда қайта сайланиш ҳуқуқига эга (Муҳаммад Ҳусни Муборак - 1981 йилдан буён президентдир).

Бир палатали парламент - Халқ мажлиси 454 депутатдан иборатдир. Улардан 444 таси тўғридан- тўғри умумий сайловлар асосида 5 йил муддатга сайланади, 10 таси президент томонидан тайинланади. 1990 йилги сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унга кўра парламент якка тартибдаги рўйхат асосида сайланади.

Миср Конституциясига кўра ижория ҳокимияти президент томонидан амалга оширилади ва у бош вазир ва вазирларни мансабига тайинлайди ҳамда озод қилади.