Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

МАДАГАСКАР

(Мадагаскар Республикаси) - Хинд океанининг жануби - шарқида жойлашган орол - давлат. Мустақиллик 1960 йилнинг 26 июнида эълон қилинган. Пойтахти - Антананариву шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 6 та провинция (фаританлар) дан иборат.

Конституция умумхалқ референдуми асосида 1992 йил 19 августда қабул қилинган. Бошқарув шакли - республика ҳисобланади.

Давлат бошлиғи - Президент бўлиб, тўғридан - тўғри сайловлар асосида 5 йил муддатига сайланади. У яна бир муддатга сайланиши мумкин.

Парламент - икки палатали. Сенатнинг бир қисми Президент томонидан, бир қисми ҳудудий ҳокимият органлари томонидан сайланади. Миллий йиғин 138 та депутатни ўз ичига олади ҳамда 4 йил муддатга сайланади.

Ижро этувчи ҳокимият Президент ва ҳукумат томонидан амалга оширилади. Бош вазир Президент томонидан тайинланади. Ҳукумат парламент олдида жавобгардир.