Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ЛИВИЯ

(Ливия Араб Социалистик Халқ Жумҳурияти) - Шимолий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллик 1951 йилнинг 24 декабрида эълон қилинган. Пойтахти - Триполи шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 13 та муниципалитетдан иборат.

1969 йил 1 сентябрдан Республика деб эълон қилинган.

1977 йилнинг 3 мартида мамлакат парламенти давлатда халқ ҳокимиятчилиги режимини ўрнатди.

1977 йилги декретга асосан, давлат бошлиғи ҳамда инқилоб раҳбари этиб, Муаммар Каддафи тан олинди.

Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи - умумий халқ конгресси бўлиб, 3 йилга сайланадиган 750 та вакилдан иборат. Конгресс ўз аъзолари ичидан УХК котибиятини белгилаб, мазкур котибият ижро этувчи орган ҳисобланади. Ҳукумат - Олий халқ қўмитаси - Котиб (вазир)лардан иборат.

Суд ҳокимияти халқ судловига асосланган бўлиб, шариат қонунлари ва халқ анъаналари асосида амалга оширилади. Пойтахтда Халқ суди - мамлакатнинг олий судлов маҳкамаси жойлашган.